Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 21 сентябр 2022 1048

    Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди.

    Тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.

    Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудларнинг экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳолининг фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида мамлакатимизда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. «Яшил кун тартиби»ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар қайд этилди.

    Ўзбекистоннинг тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates