Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони билан учрашув

    Ҳарбий 12 октябр 2021 846

    Жорий йил 12 октябрда Ўзбекистон томони ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал -лейтенант Б. Жамалзоданинг илк учрашуви видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.

    Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар ва давлат хавфсизлиги, таснифланган давлат объектларини ҳимоя қилиш, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.
    Музокаралар натижасида бир қатор ўзаро ташрифлар, қўшма машқлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва жанговар фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича тажриба алмашиш борасида келишувга эришилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.
    Учрашув ўзаро тушуниш ва дўстлик муҳитида бўлиб ўтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates