Тожикистонда намойиш этилган саҳна асари томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди

    Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров бошчилигидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Тожикистонга ижодий сафари ташкил этилди.

    Сафар давомида Душанбе шаҳрида жойлашган Тожикистон Ёшлар театрида ушбу жамоа санъаткорларининг саҳналаштирилган “Муҳаббатим – қисматим менинг” спектакли намойиш этилди.

    200 нафардан зиёд томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган, оилавий муносабатлар ва фарзандлар тарбияси тўғрисида ҳикоя қилувчи ушбу спектакль театр ижодкорлари томонидан маҳорат билан ижро этилгани боис томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates