Қайд этилишича шу йилнинг 13 апрел куни Тожикистонда соат 09:24 да зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларига ҳам сезилди.
Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
Сурхандарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Зилзила эписентри Тошкентдан 266 км жануби-шарқда. Магнитуда: 5,8. Эписентр — Тоғли Бадахшон.