Бу ҳақда ТАССга республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг Инқирозларни бошқариш маркази маълум қилди, деб хабар беради report.az.
Хабарда қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра, Рашт туманининг беш қишлоғида 40 та турар-жой биноси тўлиқ вайрон бўлган, 5 та турар жой, 3 та чойхона ва 1 та ёрдамчи мактаб биноси қисман вайрон бўлган. Бундан ташқари, Уштурпаст қишлоғида уй деворининг остида қолиб кетиши оқибатида уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлими ҳақида аввалроқ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берган эди.
“Тожикобод туманида жами, дастлабки маълумотларга кўра, 54 та турар-жой биноси тўлиқ вайрон бўлган, 45 та бино қисман зарар кўрган, 61 та турар жой биноси ва 2 та ўрта таълим муассасаси биносига енгил зарар етган, 196 та ёрдамчи бино тўлиқ вайрон бўлган, 3 та чойхона ва 1 та тиббиёт муассасаси қисман зарар кўрган”, дейилади хабарда.