Мандалайда ёмғир пайтида ҳатто ер силкинишидан омон қолган уй ҳам қулаб тушди. Кўчаларни сув босди. Бошпанасиз қолган одамлар чодирли лагерларда яшамоқда. Улар ҳозир қийин дамларни бошдан кечирмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Мьянмадаги зилзила оқибатида 3700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Беш мингга яқин киши жароҳатланди, деб хабар беради mir24.tv.