баннер
25 апр 2025
09:55

    Тожикистонда икки кун ичида бешинчи бор зилзила содир бўлди

    Тожикистонда сўнгги икки кун ичида бешинчи бор зилзила юз берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси маълум қилди.

    “Зилзила ўчоғида 3-4 балл, Рашт туманида эса 3 баллни ташкил этган. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида қурбонлар ва вайроналар йўқ”, дея таъкидлади Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси. Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 05:44 да қайд этилган.

    Республика Миллий фанлар академияси Геофизика хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Душанбе шаҳридан 156 километр шимоли-шарқда, Рашт туманидан 18 километр шарқда жойлашган.

    Бир кун аввал Тожикистонда тўртта марта зилзила қайд этилган эди. Улардан биринчисининг эпимаркази Душанбе шаҳридан 160 километр шимоли-шарқда ва Рашт туманидан 21 километр шарқда жойлашган. Зилзила кучи эпимарказда 5-6 балл, Рашт туманида 4-5 балл, Душанбеда 3 баллни ташкил этган. Кейинчалик кичикроқ магнитудали яна уч бор зилзила қайд этилди.

    Уштурпаст қишлоғида содир бўлган биринчи зилзила оқибатида уй девори остида қолиб кетган уч ёшли бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, дастлабки маълумотларга кўра, Тожикистоннинг икки туманида 100 га яқин турар-жой бинолари вайрон бўлган, яна бир неча ўнлаб бинолар ва ёрдамчи иншоотлар зарар кўрган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech