Токио-2021: Баландликка сакраш бўйича Сафина Садуллаева финалга чиқди

    Спорт 5 август 2021 2728

    Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида бугун саралаш баҳслари ўтказилди.

    Ушбу йўналишда ватанимиз шарафини икки нафар спортчимиз ҳимоя қилди. Ўзининг тўртинчи олимпиадасида қатнашган тажрибали Светлана Радзивил Токио-2020 Олимпия ўйинлари билан хайрлашди. У саралаш баҳсларида 1.93 метрлик баландликдан ўта олмади.

    1.90 метр баландликни 3-уринишида забт этган Радзивил ўз гуруҳида 10-ўринни эгаллади.

    Ушбу дастурда қатнашган иккинчи вакиламиз Сафина Садуллаева эса финал йўлланмасини қўлга киритди. У саралашда 1.95 метр натижа қайд этди. Финал баҳслари 7 август куни ўтказилади, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates