Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари Японияда эътироф этилди

    Фикр 25 декабр 2023 4606

    Япониядаги Ўзбекистон элчихонасида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган эксперт доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

    Мақсад мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаётида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари билан япон томонини хабардор этиш ва ўзаро фикр алмашишдан иборат бўлди.

    Элчи Мухсинхўжа Абдураҳмонов тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг самарали натижалари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ташқи сиёсат йўналишида эришилган ютуқлар, амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар ва мулоқотлар, мамлакатимизда ўтказилган халқаро миқёсдаги саммитлар, тадбирлар, илмий конференцияларнинг натижалари таъкидланди.

    Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари институти бош директори Тетсуджи Танака ўз маърузасида Ўзбекистон раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг бутунлай бекор қилингани, коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилаётгани, иқтисодиётни либераллаштириш жараёни жадал кечаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон Президенти томонидан ўзбек халқи манфаатлари йўлида олиб борилаётган очиқ, прагматик ва проактив ташқи сиёсат натижаларини доимий равишда кузатиб боришини маълум қилди.

    Япония ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Шимизу ўз навбатида Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан Марказий Осиёда давлатлари ўртасида дўстона алоқалар йўлга қўйилгани юқори баҳолади.

    “Бир неча йиллар давом этиб келган чегара, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ўзаро мулоқотлар асосида ечим топиб боряпти, деди у. — Ушбу мулоқотларнинг самараси сифатида минтақа давлатлари ўртасида ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ўсиб бораётгани ҳамда фуқароларнинг қўшни мамлакатлар ҳудудига ортиқча ҳужжатларсиз ўтиш имкони яратилди”.

    Япониянинг етакчи Васеда университети факультети декани ўринбосари, профессор Асуши Огихара эса Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ушбу соҳани либераллаштириш, таълим сифатини ошириш, педагогларни қайта тайёрлаш, сифатли дарсликларни ишлаб чиқиш бўйича ташаббусларни жуда юқори баҳолашини билдирилди.

    “Сўнгги олти йилда мактабгача таълимдаги қамров 21 фоиздан 70 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 38 фоизга етганини ушбу соҳага давлат томонидан стратегик йўналиш сифатида қаралаётганининг яққол ифодасидир”, деди у.

    Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо бўйича уюшмаси (ROTOBO) катта илмий тадқиқотчиси Рёта Саито ўз маърузасида сўнгги йилларда мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи савдони либераллаштириш ва диверсификация қилиш, валюта бозорини эркинлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates