Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, молиявий ёрдам Урмия кўлини тиклаш ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларини ботқоқликдан ҳимоя қилишга сарфланади.
Қайд этилишича, лойиҳа 2024-2028 йилларда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу Эроннинг ботқоқ ҳудудларини, хусусан, Урмия кўлини ҳимоя қилиш бўйича икки давлатнинг иккинчи қўшма лойиҳасидир, деб хабар беради report.az.