Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди.
Ушбу йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Толиббой Йўлдашев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегациямизга навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Умумжамоа ҳисобида ҳозирча 11-ўриндамиз, ҳисобимизда 20 та медаль бор:
9 та олтин;
6 та кумуш;
5 та бронза.
Олтинлар сони бўйича тарихий рекорд ўрнатилди. Бунгача на Олимпия ўйинларида, на Паралимпия баҳсларида 9 та олтин медаль олинмаган эди.