Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан қўшни давлатдан юртимизга ўтиш учун "Фарҳод" чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди ва шахсий кўрикдан ўтказилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шахсий кўрик натижасида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган фуқаронинг бирида эгинидаги шимининг чўнтагида 137 гр. қуйма олтин металли ва у билан бирга ҳаракатланиб келган иккинчи фуқаронинг қўл сумкасидан 130 гр. заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатида дастлабки ҳисоб китобларга кўра 195 млн сўмлик тилладан ясалган қўйма ва заргарлик буюмлари борлиги фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.