Сифатли таълим тизими — Янги Ўзбекистонни барпо этишда устувор йўналиш

    Фикр 6 сентябр 2024 181

    Давлатимиз раҳбарининг мустақиллик байрами тантанасида сўзлаган нутқи бугун барчанинг қувончига ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Сабаби Президентимиз халқимиз истагидаги гапларни айтар экан, Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор 5 та устувор йўналишга қаратилаётганини таъкидлади. Бунда сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш, бизнесни ривожлантириш, коррупциядан ҳоли, адолатли суд тизимини яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш йўналишлари қайд этилди.

    Таълим тизими — бу юртимизда сўнгги етти йил ичида энг катта ўзгаришларга юз тутган ва ёшларпарвар ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси сифатида тараққий этиб келаётган йўналишдир. Бу давр мобайнида бошланғич, ўрта, профессионал ва олий таълим тизими фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, ўзига хос миллий таълим тажрибаси вужудга келди.

    Дунёнинг ривожланган мамлакатлари таълим услубининг энг самарали жиҳатлари ўзлаштирилди, мамлакатимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиаллари очилди, ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттирмоқдалар, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали улар учун янгидан янги имкониятлар яратилди.

    Айниқса, хотин-қизларнинг билим олишлари, касб эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қувонарлидир. Бу борада давлатимиз раҳбари ота-оналарга ўз мурожаатини йўллаб, «Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади, — дея жамият учун муҳим сабоқни ва бахт формуласи учун зарур иқтисодий ечимни берди.

    Дарҳақиқат, мамлакат етакчиси бугун хотин-қизларимизнинг шахсий ривожланиши, салоҳиятларини рўёбга чиқиши, фаровон ҳаёт кечиришлари учун замин ҳозирламоқда.

    Аҳамиятли жиҳати, эртага қизларимиз ўзларини молиявий жиҳатдан таъминлаш, оилавий бюджетга ҳисса қўшиш, жамиятда муносиб ҳурмат қозониш, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Энг муҳими эса, олий таълим қизларга оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, фарзандларини яхши тарбиялаш, миллатни, авлодни маърифат билан таъминлашни ўргатади.


    Гўзалхон ХОНКEЛДИЕВА,

    ФарДУнинг Иқтисодиёт факультети декани,

    иқтисодиёт фанлари доктори, профессор


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates