Жиззахда ўзганинг номига кредит расмийлаштирган фирибгар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Қайд этилишича, Жиззах вилоятида яшовчи аёл М.С. ўзининг банк картасидан 20 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлиги бўйича ИИОга мурожаат қилди.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи Р.А. содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, гумонланувчи Р.А., жабрланувчи аёл М.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини "Банк оператори" сифатида таништириб, "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритган ва унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 20 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates