Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, ўз ўрнида метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.
Шу боисдан ҳам, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланмоқда.
Шу ўринда йўловчилардан ўзлари ва ўзгаларининг хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз, — дейилади хабарда.