Томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади

    Агросектор 14 январ 2021 2338

    Сирдарёда 12 326 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни ўрнатиш бўйича шартномалар тузилди.

    вилоят ҳокимлиги суратлари

    Сирдарё вилоятида бу йил 12 минг 426 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш, жумладан, 11 минг 889 гектар пахта, 437 гектар мевали экинлар ва 100 гектар бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш кўзда тутилган.

    Бугунги кунда 12 минг 326 гектар майдонда ана шундай технологияларни ўрнатиш юзасидан қурувчи ташкилотлар билан 71 та фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилган ҳамда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

    Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал вазифасини ўтайди.

    Деҳқон ва фермерларимиз томчилатиб суғоришнинг афзал жиҳатларни аллақачон англаб етганлиги боис, бу усул вилоятда тобора оммалашиб, нафақат интенсив боғларда, балки пахтачилик, сабзавотчилик ва полизчилик тармоқларида, шунингдек, иссиқхоналарда ҳам кенг жорий этиляпти. Пировардида, табиий ва моддий ресурслар тежалиши билан бирга, ҳосилдорлик муттасил ошиб боряпти, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates