Тўрақўрғонда кимларга бепул палов ва кўмир тарқатиляпти?

    Воқеа-ҳодисалар 16 январ 2023 1656

    «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманнинг Гулқишлоқ, Янгиҳаёт, Бураматут, Чорбоғ, Бордимкўл, Беруний, Бекобод, Исвахон, Поросмон, Ёртепа кўча маҳаллаларидаги 150 та эҳтиёжманд оилага 30 тонна кўмир келтириб, бепул тарқатилди.

    Яна 67 та маҳалла кесимида 402 та оиланинг ҳар бирига ўртача 300 кг.дан, жами 120 тонна кўмир беришга эртадан киришилади.

    Тўрақўрғоннинг Ўзбекистон, Оқтош, Тошкент, Шарқ маҳаллаларида 39 та кўп қаватли турар-жой мавжуд бўлиб, икки мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Хонадонларда электр ва газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича тизим йўлга қўйилган. Палов тайёрланиб, одамларга улашилмоқда.

    Жараёнларда шахсан туман раҳбари Аҳрорбек Мансуров иштирок этмоқда. Ўтган куни 250 та оила яшайдиган «Ўзбекистон» маҳалласидаги кўп қаватли уй эгалари учун 50 кг. гуруч дамланиб, ўчоқ ошидан эҳсон уюштирилганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates