Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

    Тўрткўл тумани “Оққамиш” овул фуқаролар йиғини 11-бўлимида катта шодиёна бўлиб ўтди. Ушбу ҳудудда кўп йиллардан буён яшаб келаётган биринчи гуруҳ ногирони Сапарбай Караев оиласи катта қувончда.

    Оила “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, ҳокимлик, овул фуқаролар йиғини ва ҳомийлар томонидан доим қўллаб-қувватланиб келмоқда.

    Сектор раҳбарлари, овул оқсоқоллари ва ҳомийлар ҳаракати билан оиланинг яшаш жойи қайта қурилди. Бунда “Али Эгам пресстиже” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Али Эгамбердиевнинг салмоқли улуши бор. Хонадон жуда эскирган. Уни қайта тиклашга оила аъзоларининг қурби етмайди. Чунки, оилада 65 ёшли ногирон Сапарбой билан унинг 80 ёшли онаси яшайди.

    Кўпчиликнинг кўмаги билан яхши ниятларда бошланган иш бугун якун топди. Янги иморатга кўчиб ўтиш ҳам катта байрамга айланиб кетди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates