“Темир дафтар”даги оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш учун маблағ ажратилди

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бу борада тегишли фармойиши эълон қилинди.

    Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якунида иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Бўка туманларидаги “Темир дафтар”ларга киритилган 100 нафар эҳтиёжманд оилани қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Айни пайтда Бўка туманидаги хонадонларда мазкур қурилмаларни ўрнатиш жараёнлари бошланган.