Соғлиғида муаммоси бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди

    Гулистон туманида соғлиғида муаммоси бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, “Темир дафтар” рўйхатиги киритилган 111 та оилага “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, унинг туман бўлинмаси томонидан ёрдам кўрсатилди.

    Бунинг учун фонд ҳузурида ташкил этилган, “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 599 миллион 100 минг сўмлик маблағлари сарфланди.

    Аҳамиятли томони, Халқ депутатлари туман Кенгашига ёрдам сўраб келган фуқаролар эътибордан четда қолиб кетмади. Бундан ташқари, яқинда фонднинг туман бўлинмаси ходимлари, фонднинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан тумандаги Юлдуз, А. Навоий, Боёвут маҳалласида истиқомат қилаётган, соғлиғида муаммоси бор, уйда ётиб қолган фуқароларга ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates