Хоразмда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига мактаб формалари олиб берилди

    Хоразмда ижтимоий қийналган, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 941 нафар оиланинг 941 нафар фарзандларига янги ўқув йили арафасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг туман, шаҳар бўлинмалари қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатилди.

    Бу хайрли ташаббус Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилди.

    Бунинг учун фонд, унинг туман ва шаҳар бўлинмаларида ҳузурида очилган саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан 264 миллион 500 минг сўм маблағи йўналтирилди. Бу билан фонд ходимлари чекланиб қолмайди. Улар хайрия ва саховат тадбирларини йил давомида ва келаётган 2023 йилда ҳам давом эттиради, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates