Оққўрғон туманида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пуллари тарқатилди

    Тошкент вилояти ҳокими фармойиши билан “Саховат ва кўмак” жамғармасида шаклланган маблағлар ҳисобидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оила ва фуқароларга молиявий мадад бериш, уларнинг саломатлигини тиклаш учун бир марталик ёрдам пуллари ажратилди.

    Вилоят ҳокими томонидан ҳудудларда хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида келиб тушган мурожаатларга мувофиқ, моддий кўмакка муҳтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялардан иборат 65 нафар фуқарога 350 миллион сўмга яқин маблағ тегишли масъуллар томонидан етказиб берилди.

    Пуллар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиш орқали ва нақд кўринишда тарқатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates