“Toshkent 94” – кўп кутилаётган янги сериал

    Маданият 21 сентябр 2023 746

    Ўзбекистонда веб-сериаллар дастлаб 2021 йилда “Salom social media” компанияси томонидан суратга олина бошланган бўлиб, бош продюсер Шохруҳ Муртазаев эди.

    Унинг продюсерлигидаги “Мактаб” сериали интернетда 45 миллион марта кўрилган ва рекорд ўрнатган. Бу сериал Ўзбекистонда веб-сериалларга бўлган кучли қизиқишни бошлаб берган бўлиб, томошабинлар шундан сўнг, бу продюсернинг ҳар бир сериалини ўзига хос қизиқиш билан кутадиган бўлишган.

    Шохруҳ Муртазаев продюсерлигидаги “Фара Ташкентский” сериали ноанъанавий услубдаги кўча жаргонлари ишлатилган энг креатив сериал ҳисобланади.

    Эндиликда, Ўзбекистонда веб-сериаллар ривожини янада оширишга бағишланган янги “Salom.tv” платформаси очилмоқда ва унинг асосчиси, продюсер Шохруҳ Муртазаевдир.

    Яқинда суратга олиш ишлари бошланган янги “Toshkent 94” сериали устида ҳам продюсер Шохруҳ Муртазаев бошчилигида ижодкорлар иш олиб боришмоқда. Янги сериалнинг суратга олиш ишлари яқин кунларда бошланди.

    10 та қисмдан иборат бу сериал криминал комедия жанрида суратга олинмоқда. Сериал продюсери Шохруҳ Муртазаевнинг маълум қилишича, сериални суратга олиш учун узоқ муддат кучли тайёргарлик кўрилган. Сериал муалифи ва креатив продюсери Расул 24 (Расул Каримов) бўлади. Бу сериал 1 йилдан ошиқ ёзилган. Сериални суратга олиш учун атайлаб, 90 йилларда кийилган кийимлардан тортиб, фойдаланилган буюмларгача қидириб топилган. Ҳар битта деталь устида изланилган. Шунингдек, айнан 90 йилларни акс эттирадиган махсус декорациялар ҳам бунёд этилган. “Toshkent 94” сериали томошабинлар учун яхшигина ностальгия бўлиши табиий.

    Сериал воқеалари 1994 йилда бўлиб ўтади. Криминал оламнинг машҳур шахсларидан бири Муха навбатдаги жанжалда пичоқланиб, дарёга тушиб кетади. Бундан фойдаланган Ички ишлар ходимлари унинг ўрнига қиёфадош топиб, жиноятчилар тўдасига киргазмоқчи бўлишади. Чунки, улар криминал оламдаги Боҳо исмли жиноятчи шахсни қўлга олишмоқчи эди. Натижада, улар Мухага икки томчи сувдек ўхшаш бўлган актёр Зокирни махсус тайёрлаб, мазкур жиноятчилар тўдасига қўшишади. Маҳоратли актёр Зокир, бу жиноятчилар оламида ўзини сездириб қўймаслик учун бор маҳоратини ишга солишини тўғри келади. Шубҳасиз, бу унинг театр ёки кино оламида эмас, балки ҳаёт саҳнасида ижро қилишига тўғри келган энг мураккаб ва энг яхши роли эди!

    Сериалда бош ролларни Ойдин Юсупова, Сетора Алимжанова Сардор Нозимов, Шуҳрат Умаров каби актёр ва актрисалар ижро қилишмоқда. Серил режиссёри Музаффар Карабаев. Ижрочи продюсер Руслан Мирзаев.

    Сериал бош продюсери Шохруҳ Муртазаевнинг бу галги янги сериали ҳам, ҳозирда томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates