Тошкент аэропортида бепул "Wi-Fi"га уланиш имкони пайдо бўлди

    Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва меҳмонлар учун интернет тармоғига уланиш учун Wi-Fi тармоғи ишга туширилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон аэропортлари" компанияси ахборот хизмати хабар берди.

    «Ўзбектелеком» компанияси билан биргаликда алоқа каналларини улаш ва жиҳозларни ўрнатиш бўйича барча ишлар якунланди, терминал мажмуасининг бутун ҳудуди — Wi-Fi тармоғи билан жўнаб кетиш ва учиб келиш заллари тўлиқ қамраб олинди.

    Интернетга уланиш учун аэропортга ташриф буюрувчилар #TASAirportUzcloud Wi-Fi тармоғини қидириб топишлари ва «Уланиш» тугмасини босишлари кифоя. Тизим фойдаланувчиларни авторизация саҳифасига йўналтиради ва у эрга сиз мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак бўлади. Авторизацияни тасдиқлаш учун кўрсатилган рақамга СМС ҳабар юборилади.

    Шундан сўнг, тизим пуллик ва бепул кириш имкониятларини таклиф этади. Агар сиз тизимдан бепул фойдаланишни танласангиз, тизим учта қисқа рекламани кўрсатади, шундан сўнг интернетга киришни таъминлайди. Пуллик хизматни танласангиз, тизим тегишли тариф режасини танлашни таклиф қилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг тариф режасига мувофиқ вақт учун чексиз Интернетга кириш тақдим этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates