Тошкент архитектура-қурилиш университети талабалари томонидан лойиҳалаштирилган мушук уйлари бинонинг ташқи кўриниши ва яшил ҳудуд манзарасига жуда мос тушади.
«Мушуклар шаҳар муҳитининг табиий аҳолиси бўлиб, ўзларининг экологик ўрнига эгадирлар. Пойтахт аэропортида доимо мушуклар бўлган. Бу жонзотларнинг одамларга фойдаси ойдин, ёқимли эстетикадан ташқари, улар уй сичқонларини ва ҳатто каламушларни йўқ қиладиган ҳақиқий овчилардир. Бизда улар учун уйлар ўрнатиш ғояси анчадан бери бор эди, бироқ аэропортда бир неча йиллардан буён олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли бундай имконият эндигина пайдо бўлди. «Мушуккент» лойиҳаси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети талабалари билан биргаликда уйлар учун уйчалар лойиҳасини ишлаб чиқдик ва уларни аэропорт фаолияти учун ҳам, ҳайвонларнинг ўзлари учун ҳам хавфсиз бўлган жойларга ўрнатдик», — дея изоҳ берди «Узбекистан Аирпортс» матбуот хизмати.
Ташқи кўринишга қўшимча равишда, дизайн жараёнида уйлар йиғилган материалларга катта эътибор берилди — емирилишга чидамли, ёнмайдиган ва айни пайтда экологик тоза. Совуқ мавсумда иситиш ва иссиқда шамоллатиш тизимлари ҳам ўйланган.
«Uzbekistan Airports" учун, биринчи навбатда, бу компания ва унинг ходимларининг ҳайвонларга бўлган муносабатини кўрсатадиган ижтимоий лойиҳадир. Мамлакат ҳаwидаги тасаввур аэропортдан бошланади ва мушуклар учун уйчалар нафақат бир компания миқёсида, балки бутун шаҳар ва мамлакатнинг муносабати кўрсаткичидир. Биз ушбу ажойиб ташаббусни қўллаб-қувватлаганимиздан ва мамлакатдаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган тадбирларга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан жуда мамнунмиз», — дея қўшимча қилди компания матбуот хизмати.
«Мушуккент» лойиҳаси 2019 йилда бошланган бўлиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамда бошқа давлат идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган. Лойиҳанинг асосий мақсадлари жамиятда ҳайвонларга нисбатан инсонпарвар муносабатни тарғиб қилиш, шаҳарда мушуклар учун уйлар ўрнатиш, кўча мушуклари сонини назорат қилиш, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазони кучайтиришдан иборат.