Ўзбекистонда нечта қаттиқ маиший чиқинди полигони рекултивация қилингани маълум бўлди

    2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг жами 81,2 гектар ер майдонидаги 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигони рекултивация қилиниб, санитария талаблари асосида тупроқ қатлами билан ёпилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида“ги 5-сонли Фармони ижроси юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, вазирликнинг Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан 2024 йил давомида республикада мавжуд 198 та маиший чиқинди полигонидан 29 таси рекултивация қилинди.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates