Ўтказган рейд тадбири давомида “Шодлик“ МФЙ ҳудудида фуқаро Д.А. ҳар хил турдаги чиқиндиларни очиқ ҳавода ёққани аниқланди.
Ёнғин тезкор тартибда бартараф этилиб, ҳуқуқбузарлик юзасидан фуқаро Д.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 375 000 сўм жарима қўлланилди.