Самарқандда табиатга 800 млрд дан ортиқ зарар етказилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари ўтказилди.

    Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирларида табиатга катта миқдорда зарар етказилган қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Хусусан, Қорадарё дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи, Оқдарё туманига туташ қисмида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 02:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ва ҳолат жойига яқин тош майдалаш цехига олиб борилаётганлиги маълум бўлди. Натижада табиатга 118 млрд зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 2 та юк ташувчи транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

    Шунингдек, Зарафшон дарёсининг Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи, Тойлоқ туманига туташ қисмида ҳам бир гуруҳ фуқаролар томонидан тунги соат 04:30 да Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудидан 7 та экскаватор ва 25-30 та юк ташувчи транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда қум-шағал қазиб олинаётганлиги ҳамда тош майдалаш цехларига олиб борилаётганлиги аниқланди. Бу қонунбузарлик оқибатида табиатга 708 млрд етказилган зарар етказилган.

    Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 3 дона юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

    Дастлабки ўрганишлар давомида аниқланишича, Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилганлиги сабабли боғ ҳудудида 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетган.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилнинг 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли Фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Мораторий даврида қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates