Тошкент: дарахт кесган фуқаро 100 туп кўчат экадиган бўлди

    Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Сергели тумани, Сергели 7-мавзесида дарахтга шикаст етказилганлиги бўйича мурожаат келиб тушди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Мурожаатга асосан ҳолат ўрганилганида "Мададкор" МФЙда фуқаро Й.У. томонидан 1 туп дарахт кесилиб, ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказилгани маълум бўлди. Натижада табиатга 8 миллион 840 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Й.У.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари 8 миллион 500 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар жами 17 миллион 340 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.

    Шунингдек, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 464 сон қарорига асосан кесилган дарахт учун компенсация тарзида 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates