Ўзбекистонда 6 ой давомида кўрсатилган хизматлар ҳажми 268,1 триллион сўмни ташкил этди

    Республика ва вилоят бўйсунувидаги 32 та шаҳар мавжуд бўлиб, уларда республика доимий аҳолисининг қарийб 24 фоизи истиқомат қилади. Шунга қарамай, мамлакат бўйича кўрсатилган жами хизматларнинг деярли 64 фоизи ушбу шаҳарларнинг ҳиссасига тўғри келади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари таҳлилига кўра, таълим йўналишида хизмат кўрсатиш бўйича Бухоро, Шаҳрисабз ва Наманган, соғлиқни сақлаш соҳасида Янгиер, Нурафшон ва Гулистон, яшаш ва овқатланиш бўйича Нурафшон, Оҳангарон ва Навоий, савдо бўйича Бекобод, Янгийўл ва Қувасой, транспорт бўйича Когон, Янгиер ва Хонобод, компьютер ва маиший товарларни таъмирлашда Қувасой, Шаҳрисабз ва Марғилон, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Тошкент, Гулистон ва Ғозғон шаҳарларининг ихтисослашув даражаси энг юқори эканини кўрсатган.

    МҲТИ лойиҳа раҳбари Суҳроб Маҳмудов қайд этганидек, мамлакатимизда жорий йилнинг 6 ойида кўрсатилган хизматлар ҳажми 268,1 триллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 112,9 фоизни ташкил этди.

    – Бунда республика ва вилоят бўйсунувидаги (32 та) шаҳар жами кўрсатилган хизматларнинг 63,6 фоизини таъминлаган. Ушбу шаҳарларда кўрсатилган хизматларнинг 67,1 фоизи Тошкент шаҳрининг ҳиссасига тўғри келади. 2024 йилнинг 1-ярмида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми Тошкент, Урганч ва Навоий шаҳарларида энг юқори қийматларни ташкил этган бўлса, Ғозғон, Ширин ва Қувасой шаҳарлари охирги ўринлардан жой олди. Таъкидлаш жоизки, Тошкентнинг хизматлар соҳасидаги улуши йилдан йилга ортиб бормоқда. Мамлакатда кўрсатилган хизматлар ҳажмида пойтахтнинг улуши 2019 йилдаги 33,9 фоиздан 2023 йилда 41,1 фоизга етган. Таҳлил даврида Тошкент шаҳрида 114,4 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилди. Бу республика бўйича кўрсатилган жами хизматларнинг 42,7 фоизини ташкил этади. Хизмат турлари кесимида таҳлил қилганимизда, республика ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар улуши транспорт соҳасида 33, савдода 57,4, алоқа ва ахборотлаштиришда 78,8, таълимда 82,7, соғлиқни сақлаш соҳасида 72,9, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 77,4 ҳамда компьютер ва маиший товарларни таъмирлашда 38,0 фоизни ташкил этади, – деди С.Маҳмудов.

    Бу жараён инфратузилма ва коммуникациядаги нисбий афзалликлар корхоналар ва аҳолининг марказга интилишига сабаб бўлади. Натижада шаҳарларда таълим, алоқа ва ахборотлаштириш, соғлиқни сақлаш каби хизматлар марказлашиб боради. Шаҳарларда хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг устувор тармоғи экани инобатга олинса, уларда замонавий бозор хизматлари, ахборот технологиялари (IT), таълим, тиббиёт, юридик, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларини ривожлантириш «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида мақсад қилинган урбанизация даражасини 51 фоиздан 60 фоизга оширишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates