Тошкент давлат педагогика университетида янги факультет очилди

    Ўзбек-Немис қўшма факультетида немис тили ва информатика йўналишлари фаолияти йўлга қўйилади.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбек-Немис факультетининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган факультетда немис тили ва информатика мутахассисликлари бўйича қўшма таълим йўналишлари фаолият йўлга қўйилади.

    Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда немис маданияти ва тилини ўрганишга катта қизиқиш мавжуд. Немис тили мамлакатимизда энг кўп тарқалган хорижий тиллар орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Юртимиз олий таълим муассасалари ҳамда Германиянинг 30 дан ортиқ олий ўқув юртлари билан шериклик алоқалари ўрнатилган бўлиб, талабалар, мутахассислар ва педагог кадрлар алмашинуви йўлга қўйилган.

    — Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида дунёнинг барча мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқда, — дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Абдуғаффор Қирғизбоев. — Ўзбекистон Германия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш муҳим. Жорий йил 24 июль санасида университетимиз делегацияси Германиянинг бир қатор университетларида бўлди. Ташриф чоғида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида биринчи немис-ўзбек факультетини ташкил этиш бўйича дастлабки қадам қўйилди. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Немис тила ва адабиёти йўналиши бўлиб, талабалар немис тилини катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 980 та мактабда 270 мингга яқин ўқувчи немис тилини ўрганади, уларга 3 мингдан ортиқ ўқитувчи дарс беради. Шунингдек, Германиянинг 30 дан ортиқ университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. 1 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар, аспирантлар ва докторантлар Германиянинг турли университетлари ва тадқиқот марказларида таҳсил олади. Ташкил этилган факультет бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади. Боиси мазкур ҳамкорлик лойиҳаси ўқитиш ва сифатнинг илғор Германия стандартларига мувофиқ янги ўқув дастурларини ишлаб чиқишга қаратилган. Кенг кўламли таълим дастурларини , жумладан, ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларини қамраб олган ташаббус Германиянинг таниқли университетлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишда ҳам аҳамиятли.

    Феруза ЖЎРАЕВА,

    Yuz.uz мухбири

    Нодирбек ХОЛИҚУЛОВ олган суратлар

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates