“Қўйлиқ“ бозори ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — Пойтахт ҳокимлиги

    Урбанизация 5 май 2025 1490

    Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилган “Қўйлиқ“ бозори ҳудудининг бир қисмини реорганизация қилиш ва ободонлаштириш ишлари қайта тикланди.

    Унга кўра, ҳозирда бозор янада тартибли ҳолга келтирилган — тадбиркорлар учун жойлар яратилди ва ҳудуддаги ишлар фаол давом этмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти тўхтатилмаган, — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигининг билдиришича, бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, келгусида жорий этиладиган рақамлаштирилган тизим солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиётнинг бозордаги таъсирини камайтиришга ёрдам беради.

    Афсуски, ўзгаришлар бошланишидан олдин бозор ҳудудида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган эди, бу ҳақда фуқароларнинг мурожаатлари ҳам гувоҳлик беради. Улар орасида — жиноятчилик хавфи, эскирган коммуникациялар сабабли юзага келган майда ёнғинлар, санитария меъёрларининг бузилиши, шунингдек, қулайлик ва одамлар саломатлигига хавф солувчи тартибсиз савдо ҳолатлари мавжуд эди, — дейилади хабарда.

    Ҳокимлик бундай ҳолатлар эътиборсиз қолдирилиши мумкин эмас. Шу сабабли, тизимли қарор қабул қилиниб, бозор халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мос ҳолга келтирилаётганини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates