Ҳокимлик бошқарув ходимларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш тартиби белгиланди

    2025 йил 28 октябрда Адлия вазирлиги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар (КPI) асосида баҳолаш тартиби”ни давлат рўйхатидан ўтказди.

    Мазкур Намунавий тартибнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги ҳокимлик ходимлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.

    Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

    • аниқ бўлиши;
    • вақт чегарасининг мавжудлиги;
    • компетентлиги;
    • мақсадлилиги;
    • эришиш мумкинлиги;
    • ўлчанадиган бўлиши.

    Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш белгиланган схемага асосан «самарадорлик.уз» электрон платформаси орқали амалга оширилади.

    Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигининг рейтинг натижалари:

    • 70 баллдан кам бўлганда – «қониқарсиз» (D);
    • 70 баллдан 85 баллгача – «қониқарли» (C);
    • 85 баллдан 100 баллгача – «яхши» (B);
    • 100 балл ва ундан юқори бўлганда – «аъло» (A) деб баҳоланади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates