Тошкент конкур бўйича Жаҳон кубогининг Евросиё лигасига мезбонлик қилади

    Спорт 18 апрел 2023 1188

    21-23 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» мажмуасида конкур бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Жаҳон кубогининг Евросиё лигаси босқичи бўлиб ўтади.

    27-30 апрель кунлари эса Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги ҳамда «Maxsima Masters» Гран-при турнири ўтказилади.

    17 апрелда мазкур мусобақада иштирок этадиган спорт отлари Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича махсус рейсда пойтахтимизга олиб келинди. Тулпорлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан белгиланган тартибда базага жўнатилди.

    Отлар бир неча кунлик тикланиш жараёни, санитар кўриклардан сўнг машғулотларга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, Евросиё лигаси босқичларининг якунида келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичи иштирокчиси аниқлаб олинади.

    Мазкур нуфузли мусобақага Евросиё лигасига кирувчи 11 мамлакатдан ташриф буюрадиган чавандозлар, шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг таклифига биноан Швеция, Германия, Франция, Италия, Нидерландия, Полша, Хитой, Япония, Оман, Қатар, Эрон, Ҳиндистон каби 20 мамлакатдан меҳмонлар келади, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates