Тошкент метрополитенидан бир кунда қанча йўловчи фойдаланади?

    Бир кунда Тошкент метрополитенидан қарийб 350 минг нафар йўловчи фойдаланади.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитени жами 94 418 300 нафар йўловчига хизмат қилган.

    Бундан маълум бўладики, метрополитен транспорти бир кунда ўртача ҳисобда 345 800 нафар йўловчини ўз манзилига етказган.