Қайд этилишича, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, 2025 йил январь февраль ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган, — дейилади хабарда.