Тошкентда 19 ёшли йигит ўзини метро поезди тагига ташлади

    Шу йилнинг 17 январь куни Тошкент метросида19 ёшли йигит Турон—Дўстлик йўналишида ҳаракатланаётган поезд “Олмос“ бекатига кириб келаётганда ўзини поезд тагига ташлаган.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Yuz.uz"га маълум қилишича, 17 шу йилнинг 17 январь куни соат тахминан 22:40 ларда Қўйлиқ йўлининг Турон—Дўстлик йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд “Олмос“ бекатига кириб келаётганда йигит ўзини унинг остига ташлаган.

    Маълумотларга кўра, бекатда хизмат олиб бораётган метрополитен ходимлари томонидан тезкорлик билан йигит вагон тагидан тирик ҳолда олиб чиқилган ва шифохонага олиб борилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.