Таъмирлаш учун ёпилган ерусти метро бекатларининг қайта очилиши 1 ноябргача кечиктирилди

    Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши яқин кунларда йўловчилар учун фаолиятини қайта бошлайди, дея хабар беради «Тошкент метрополитени» ДУК.

    Айтилишича, ҳозирда йўналишда поездлар синов тариқасида (йўловчиларсиз) ҳаракатланмоқда.

    «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида жойлашган 14 та бекатда хавфсизликни таъминлаш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида кенг кўламли текширув ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    "Профилактика доирасида йўл ҳолати тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими текширилди, шағаллар ҳолати назоратдан ўтказилди, дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, дастлаб йўналишнинг 18 октябрь куни қайта ишга тушиши эҳтимол қилинган эди. Бироқ синов жараёнларини такомиллаштириш ва келгусида поездлар ҳаракатини икки баробар тезлаштириш, оралиқ интервалларни қисқартириш мақсадида очилиш санаси жорий йилнинг 1 ноябри атрофига кўчирилди.

    Синов натижалари муваффақиятли якунланиб, барча техник талаблар тўлиқ тасдиқлангандан сўнг, йўналиш йўловчилар учун расман очилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates