Тошкент метрополитени поездида ҳаво етишмаслигидан йўловчи ҳушидан кетдими?

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени поездида йўловчилардан бири тиқилинч ҳолат сабаб ҳушидан кетиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

    Қайд этилишича, воқеа бугун, 22 сентябрь куни соат 08:30 лар атрофида Чилонзор” йўналишининг “Новза” бекати томон ҳаракатланаётган ҳаракат таркибида юз берган. Унда йўловчилардан бирида ҳолсизлик ҳолати кузатилган.

    Шу боисдан ҳаракат таркиби бекатга етиб келгач, бекатдаги ходимлар томонида унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ушбу йўловчи навбатдаги ҳаракат таркибида ўз манзили томон кетган.

    Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, ушбу йўловчида ҳушдан кетиш ҳолати эмас ҳолсизлик ҳолати кузатилган”, дейилади расмий изоҳда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates