Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Санкт-Петербург делегацияси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 2 август 2022 740

    2 августда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Санкт-Петербург шаҳри Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Нана Гвичия бошчилигидаги Санкт-Петербург ҳукумати делегациясини қабул қилди.

    Учрашув Санкт-Петербург губернатори Александр Дмитриевич Бегловнинг 2022 йил октябрь ойида Тошкентга амалга оширилиши мўлжалланган ташрифига тайёргарлик кўришга бағишланди. Маълум қилинишича, губернатор ташрифи бўйича аввал ишлаб чиқилган «йўл харитаси»ни туризмни ривожлантириш, хусусан, узлуксиз таълим тизимида туризм соҳасида Халқаро ваколатлар марказини ташкил этиш бўйича бандлар билан тўлдириш таклиф қилиняпти. Ташриф доирасидан Санкт-Петербург Қонунчилик кенгаши раҳбариятининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари билан учрашуви ҳам ўрин олди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда бизнес-форумини ўтказиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида блокададан азият чекканларни қабул қилган ўзбекларга миннатдорчилик ёдгорлигини қўйиш ва Санкт-Петербург санъат усталарининг концерти режалаштирилган.

    Учрашувда Санкт-Петербург губернаторининг Тошкентга ташрифига тайёргарликнинг техник жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates