Тошкент шаҳрида 8-синф ўқувчиси вафот этгани айтилмоқда

    Воқеа-ҳодисалар 28 ноябр 2023 1210

    Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Тошкент шаҳридаги филология мактабида 8-синф ўқувчиси очиқ қолган электр токига тегиб кетиш натижасида вафот этгани айтилмоқда” мазмунида видео хабарлар тарқалди.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан маълум қилинишича, воқеа 27 ноябр куни соат 18.15 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонида содир бўлган.

    Хабарда айтилишича, ўқувчи А.А. мактаб ҳовлисидаги чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган. Шу вақтни ўзида тез тиббий ёрдам чақирилган ва бола тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган.

    Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай А.А. ўзига келмаган ва вафот этган.

    Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates