Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари нархи ошди

    Тошкент шаҳрида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги нархлар(тарифлар) белгиланди.

    Бу бўйича шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди.

    Қарорда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:

    • тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
    • аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз); бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).

    Аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади.

    Бунда, субсидия маблағлари «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ва Тошкент шаҳар Давлат-хусусий шериклик бўлими томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга кўра ўзгармас, ўзгарувчан харажатлар ҳамда инвестицион харажатларга бўлинган ҳолда молиялаштириб берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates