баннер
24 мар 2025
07:00

    Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушиб бормоқда

    Жорий йилнинг январь ойида пойтахтда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг февраль ойидаги ўртача 32,4 фоиздан 7,6 фоизгача секинлашди.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Maкрoиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги ўрганилди.

    Мазкур даврда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги жойлашган ҳудуди ва хоналари сонига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқланади:

    1 хонали:

    • Миробод – -1,7% (2024 йил февраль – 53,0 %),
    • Бектемир – 54,3% (46,8 %);

    2 хонали:

    • Учтепа – 2,6% (27,0 %),
    • Яккасарой – 15,1% (24,2 %);

    3 хонали:

    • Бектемир – -5,5% (33,7 %),
    • Яккасарой – 10,4% (22,8 %);

    4 хонали:

    • Бектемир – -7,3% (37,9 %),
    • Чилонзор – 16,5% (19,8 %).

    Уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган даромад. 2024 йил февраль ойида уй-жой ва ижара нархларининг нисбатан кўтарилиши (тушиши) ҳисобига олиниши мумкин бўлган фойда Яккасарой, Бектемир ва Чилонзор туманларида мос равишда ўртача 16,1%ни, 26,9%ни ва 15,4%ни ташкил этган бўлса, 2025 йил январь ойида ушбу кўрсаткичлар 3,0%, 2,8% ва 0,3%гача пасайди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида уй-жойлар нархининг ўсишдан деярли тўхташи ва бироз арзонлашиши натижасида жорий йилнинг январь ойида уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Шайхонтоҳур (35,8 %дан -0,8 %га) ва Юнусобод (30,4 %дан -3,4 %га) туманларида сезиларли даражада пасайгани кузатилди.

    Уй-жойларни ижарага беришдан олинадиган даромад.

    Жорий йилнинг январь ойида уй-жойлар ижарасидан олинадиган йиллик ўртача даромад:

    • Миробод туманида 10,0%ни (2024 йил февраль ойида – 10,4%),
    • Мирзо Улуғбек туманида 9,9%ни (10,6%),
    • Шайхонтоҳур туманида 9,8%ни (11,6 %) ташкил этди.

    Ушбу кўрсаткич ижара нархлари нисбатан арзонроқ бўлган туманлар:

    • Олмазорда 8,9%ни (9,4%),
    • Учтепада 8,9%ни (8,6%) ва
    • Сергелида 8,9%ни (8,4 %) ташкил қилди.

    Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқори ҳисобланган 1 ва 2 хонали хонадонлардан даромад олиш имкониятлари ҳам тушиб бормоқда. 2024 йилнинг февраль ойида 1 ва 2 хонали хонадонларга йўналтирилган инвестицияларнинг даромадлилиги мос равишда 35,6%ни ва 30,8%ни ташкил этган бўлса, жорий йил январь ойида ушбу кўрсаткич 14,3% ва 7,5%гача тушди.

    Мазкур даврда 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи сезиларли даражада пасайди (мос равишда 5,5% (2024 йил февралида 33,0%) ва 2,9% (30,3%)).

    2024 йилнинг ярмидан бошлаб уй-жойга инвестициялар даромадлилиги жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлардан олинадиган ўртача даромадлиликдан паст даражада шаклланиб келмоқда.

    2023-2024 йилларда чет эл валютасидаги банк депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5% атрофида шаклланган бўлса, миллий валютадаги депозитлар бўйича ставкалар 21-22% атрофида ўзгариб турди.

    Ривожланаётган давлатларда аҳоли жамғармаларининг уй-жойга йўналтирилиши қисқа муддатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ошириши мумкин. Аммо узоқ муддатда капитал бозорини ривожлантириш ва аҳоли учун диверсификацияланган инвестиция имкониятларини тақдим этиш муҳим. Шу йўл билан аҳоли жамғармалари нафақат сақланади, балки миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестиция қилингач, янада жадал ривожланиш имконини беради.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech