Тошкент шаҳридаги омборхонада кучли ёнғин келиб чиқди

    Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙ Янги Дархон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бири омборхонасида ёнғин содир бўлди.

    Бу ҳақда ФВБга соат 09:41да хабар тушган.

    Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:48 да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

    Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник S.Zuparov ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳамкорликдаги хизматлар етиб борган.

    Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.