Тошкент шаҳридаги «Сеул» боғи реконструкция қилинади

    Урбанизация 5 июл 2022 2739

    2022 йил 4 июлда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Корея Республикасининг элчихона маслаҳатчиси Кук Чан Хён бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Сеул мерияси «Дўстлик» боғининг ҳудудида жойлашган «Сеул» боғини реконструкция қилишни, шу жумладан, уни янги ускуналар билан қўшимча жиҳозлашни режалаштирган. Лойиҳа устида ишлаш учун мерия консалтинг компаниясини жалб этган бўлиб, унинг мутахассислари боғни кўздан кечириб, лойиҳанинг устувор йўналишларини ва ўз мулоҳазаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан муҳокама қилди.

    Мулоқот давомида ҳоким ўринбосари хўжалик масалалари бўйича ҳам (ёритиш, суғориш, черепица, сув ҳавзаси учун фильтрлар), боғдан самарали фойдаланиш, корейс маданиятини тарғиб этишга қаратилган маданий ва кўнгилочар тадбирлар, акциялар ва бошқаларни ўтказиш юзасидан ҳам қатор таклифларини билдирди.

    Тарафлар боғни жиҳозлаш борасида келишиб, ундан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates