Тошкент шаҳрига кириш постлари яқинида юк машиналари учун тўхташ жойлари қурилади

    Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин”, “Шарқ”, “Бектемир”, “Уч қаҳрамон” ва “Турбанов” номли бешта йўл-патруль хизмати масканлари яқинида автотураргоҳ қурилади.

    Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларга келадиган юк автомобиллари учун автовокзаллар ва тўхташ жойлари қуриш лойиҳаси тақдим этилди, дея хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатуви лавҳасида.

    Қайд этилишича, автотураргоҳларда лойиҳа бўйича юк машина ҳайдовчилари учун кемпинг, автовокзал ва дам олиш зоналари қуриш кўзда тутилмоқда.

    Тақдимотга кўра, баъзи объектлар учун 7,7 гектар, 4,25 гектар ва 8 гектарлик ер майдонлари ажратилади.

    Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов пойтахтда юк машиналари ҳаракати тиғиз вақтларда чекланишини маълум қилди.

    «Тошкентда тиғиз пайтларда юк машиналари ҳаракатини чеклашга рухсат бергансиз. Эрталаб чекловлар киритамиз. Автобуслардан ташқари, юк машиналари учун кемпинглар қурмоқчимиз. Масалан, Самарқанддан чиққан юк машинаси, соат 8:00 да келиб қолса, ўша тўхташ жойида 3 соат кутиб, кейин шаҳарга кириши мумкин бўлади. Шунда тиғиз вақтларда бемалол [ҳаракатни] чеклашимиз мумкин. Қолган вақтда юк машиналари бемалол ҳаракатлана олади», – деди у .
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates