Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди

    Мутахассислар томонидан декабрь ойида пойтахтдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилган.

    Натижада 8 хил маҳсулот бўйича ўтган ойдагига нисбатан минимал нархлар пасайгани аниқланган. Хусусан, оқ карам 22 фоизга, гуруч 15,6 фоизга, қизил сабзи 10 фоизга, кунгабоқар ёғи 7,4 фоизга, сариқ пиёз 6,8 фоизга, маргарин 6,6 фоизга, лимон 5,6 фоизга ҳамда лавлаги 5,1 фоизга пасайган.

    4 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Айниқса, помидор ва бодринг нархининг ошиши яққол сезилади. Худди шундай тенденция ўтган йилда ҳам кузатилганди.

    Таҳлилларга кўра, 9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гречка, сут, буғдой уни кабилар бор.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates