Тошкент тиббиёт академияси илмий-педагогик жамоаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини қутлади

    Бугунги байрам барчангизна муборак бўлсин.

    Тошкент тиббиёт академияси илмий-педагогик жамоаси номидан мамлакатимиздаги барча ОАВ ходимларини, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

    Матбуот ходимларининг тиним билмас қайноқ фаолияти барча соҳада бўлгани сингари олий таълим тизими айниқса тиббий таълимдаги ислоҳотлар ривожида яққол намоён бўлмоқда. Муҳтарам Президентимиз фармони билан ташкил этилган матбуот хизмати тизими мана бир неча йилдирки Тошкент тиббиёт академияси фаолиятида ҳам ўз ўрни ва мавқеини намоён этмоқда. Сиз азиз ижодкорлар билан ҳамкорлигимиз боис, тиббий таълимдаги муҳим янгиликлар, профессор- ўқитувчиларимизнинг илмий салоҳияти айниқса талабаларимиз эришаётган ютуқ ва муваффақиятлар тезкорлик ва холислик, ошкоролик тамоиллари билан ОАВда ёритиб келинмоқда.

    Ижод ва тафаккурнинг таъсирчан муҳитида шаклланиб, халқимиз манфаати ва келажагини кўзлаб амалга ошираётган шиддатли жараённи ёритишда асло толманг.

    Бугунги байрам барчангизна муборак бўлсин.

    Зиммангизда залфори оғир, масъулият юки турибди. Бу эса шу улуғ юрт корига камарбаста бўлаётган оддий меҳнат кишиларидан тортиб ўз илму тафаккури билан инсониятга, жамият равнақига хизмат қилаётган ҳар бир юртдошимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода Сиз муҳтарам ОАВ ходимлари билан йўлимиз бир, мақсад ва интилишларимиз муштарак. Бугунги байрам барчангизг муборак бўлсин. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин. Ватанимиз равнақи йўлидаги меҳнатларингиз ҳамиша қадр топсин.Фарзандлар камолини кўришдек эзгу ниятларингиз ижобатини берсин.

    Ҳурмат билан: Шуҳрат Боймуродов. Тошкент тиббиёт академияси проректори.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates