Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди

    Таълим 30 июл 2021 3554

    Ҳукуматнинг 2021 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди.

    Қарорга кўра Филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

    Филиалнинг асосий вазифалари этиб:

    — ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

    — битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг “Siemens” компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш кабилар белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates