Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    "Ўзгидромет" тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўради.

    "Ўзгидромет" 2023 йил 10-12 декабрь кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 17 – 22 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Шунингдек, жорий йил 8-13 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

    Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

    Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    "Ўзгидромет" тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўради.